Тожикистон ва Осиё инвестиция банки қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширмоқда

Тожикистон Республикаси молия вазири Файзиддин Қаҳҳорзода Осиё инфратузилма сармоялари банки вакиллари билан учрашди.
“Овози тожик” радиоси мамлакат Молия вазирлигига таяниб хабар беришича, учрашувда томонлар турли соҳаларда, жумладан, энергетика соҳасида қўшма давлат инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ўз таклифларини билдирган.
Шунингдек, томонлар кейинги учрашувларни ўтказиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдирдилар.