Тожикистон ва Нидерландия дипломатик ваколатхоналари матбуот анжумани бўлиб ўтди
13-март куни Исломободда “Сув устувор тараққиёт учун 2018-2028-йиллар” халқаро ҳаракатлар ўн йиллигини оралиқ баҳолаш бўйича БМТ конференцияси муносабати билан Исломободда Тожикистон ва Нидерландиянинг Покистондаги дипломатик ваколатхоналари қўшма матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Суҳбат чоғида Тожикистоннинг Покистондаги элчиси мазкур конференция БМТнинг муҳим тадбири бўлиб, унга Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон раислик қилишини алоҳида таъкидлади.
Матбуот анжуманида Покистон сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ҳасан Носир Жомий иштирок этиб, ушбу муҳим халқаро тадбирга ўз мамлакатининг позициясини билдирди.