Германияда тожик миллий либоси тақдим этилди
Германияда тожикистонлик дизайнер Нафиса Имронова коллекциясидан миллий услубда тикилган либослар намунаси Магдербургдаги “Fashionshow Ottostadt macht Mode” мода кўргазмасида намойиш этилди. Маданий тадбир халқаро Наврўз байрами арафасида ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган “Саноатни ривожлантириш йиллари” деб эълон қилиниши муносабати билан ўтказилди ва Тожикистоннинг Германиядаги элчихонаси ташаббуси билан ташкил этилди.
Тожикистон элчихонаси маълумотларига кўра, тадбирда Магдебург мери Симоне Боррис хоним, Саксония-Анҳалт федерал ҳукумати (Sachsen-Anhalt) вакиллари, парламент аъзолари, сиёсатчилар, иқтисодий доиралар, журналистлар ва йирик давлат вакиллари иштирок этган.
Имомудин Сатторов йиғилганларга тожик атлас, адрас ва чакан тарихи ҳақида маълумот бериб, “Чакан” тожик каштачилик санъати Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фан, таълим ва маданият ташкилоти (ЮНEСКО) Инсониятнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилганини алоҳида таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон мода ҳафталиги асосчиси Тоҳир Зоҳирзод германиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда миллий либослар коллекциясини саҳнага қўйган эди.