“Тожикона кийинамиз”: Душанбеда реклама акцияси ўтказилди
“Тожикона кийинамиз” – шу ном остида бугун Душанбеда миллий кийимларни тарғиб қилиш акцияси бўлиб ӯтмоқда. Унинг ташаббускори Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги Хотин-қизлар ва оила билан ишлаш қўмитасидир, деб хабар беради “Овози тожик” радиоси мухбири Таҳмина Амонова.
50 дан ортиқ ёш қизлар атлас ва бошқа миллий либослар кийдилар.
Ундан кўзланган мақсад миллий анъаналарни эъзозлаш, ватанпарварлик ва миллий ўзликни англаш туйғуларини юксалтириш, шунингдек, аёллар ва қизларнинг гўзаллик туйғусини юксалтириш, ёт маданиятдан йироқ, миллий либосларни тарғиб этишдан иборат.