Сирожиддин Муҳриддин Ўзбекистонга кетяпти
Тожикистон делегацияси мамлакат ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин бошчилигида Ўзбекистон Республикасининг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган МДҲ давлатлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда “Овози тожик” радиостанцияси мухбири Зулфия Сафаровага Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳин Самадий маълум қилди.
Қайд этилган маълумотларга кўра, ушбу тадбир жорий йилнинг 13-14 апрел кунлари бўлиб ўтади ва яна иккита халқаро тадбир, Марказий Осиё ва Россия ташқи ишлар вазирларининг олтинчи учрашуви ҳамда Афғонистонга қўшни давлатлар ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтади.
Эрон, Ўзбекистон, Хитой, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия ташқи ишлар вазирлари Афғонистондаги мавжуд вазиятни муҳокама қилишлари кутилмоқда. Унинг асосий мақсади Афғонистон Республикасига гуманитар, иқтисодий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишдан иборат.