Бадахшонга кўчма санитария-эпидемиология мосламаси етиб келди
Тоѓли Бадахшон мухтор вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорати марказига қиймати 497 минг АҚШ доллари бўлган кўчма санитария-эпидемиология мосламаси топширилди. Бу ҳақда вилоят давлат ҳокимияти ижроия органи маълум қилди.
Вилоят раҳбарияти мазкур қурилмани қабул қилиш жараёнида соғлиқни сақлаш республикамизда устувор йўналишлардан бири бўлиб, мамлакатимиз ва ҳукуматининг доимий эътиборида эканини алоҳида таъкидлади.
Мазкур замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан вилоятнинг чекка ҳудудларида ҳам аҳолига хизмат кўрсатиш даражасини ва сифатини янада юксалтириш, жамият саломатлигини муҳофаза қилишга ҳисса қўшиши такидланди.