Малида портлаш. Қурбонлар 9 киши

Африка қитъасидаги Мали давлати марказий қисмида, Севарэ шаҳрида портлаш юз берди. Ҳодиса натижасида камида 9 инсон нобуд бўлган, 60 одам жароҳат олган, 20 та бино қулаган. Бу ҳақда “Рейтер” агентлиги маҳаллий ҳокимият хабарига таяниб.
– Фалокат яқин атрофдаги 20 уйни вайрон қилди, – деди минтақа губернатори Якуб Майга. – Ҳалок бўлган ва яраланганларнинг барчаси оддий аҳоли вакиллари.
Қайд этилишича, портлаш уч бор кузатилган.
Ғ.Хонназаров