Тожикистон ва Ўзбекистонда сиёсий ва маданий тадбирлар ўтказилмоқда
Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов билан учрашди. Бу ҳақда Тожикистон Республикасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълум қилди.
Манбага кўра, суҳбат чоғида томонлар келишувларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган. Томонлар, шунингдек, бўлажак сиёсий ва маданий тадбирларни юқори савияда ўтказишга келишиб олдилар.
Суҳбат дўстона ва ўзаро тушуниш муҳитида ўтди.