Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди
2023-йилнинг 25-29-апрел кунлари Баткент шаҳрида Тожикистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Музокаралар чоғида давлат чегараси линияларининг туташ нуқтасини белгилаш масаласи юзасидан фикр алмашилди.
Навбатдаги йиғилиш Тожикистон Республикасида бўлиб ўтади.