Панжакентда мис ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушди
Панжакент шаҳрида мис ишлаб чиқарувчи корхона пойдевори қурилди. Янги ишлаб чиқариш қувватларини қуриш ишларининг 90 фоизи бажарилди. Бу ҳақда Сўғд вилояти раиси матбуот хизмати хабар берди.
Сўғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода бунёдкорлик ишларининг бориши билан танишар экан, ишларнинг сифатига эътибор қаратиш, қурилиш объектларини белгиланган муддатда ишга тушириш бўйича кўрсатмалар берди.
Янги саноат корхонаси қурилишига 120 миллион доллар сармоя киритилгани, у фойдаланишга топширилгач, иш ўринлари сони янада ортиши маълум қилинди.