Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга Қозоғистон Республикаси давлат мукофоти – “Алтин Қирон” ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Бугун Остона шаҳрида, Қозоғистон Республикаси Президентининг Оқорда қароргоҳида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президентини муҳтарам Эмомали Раҳмонни “Алтин Қирон” ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маросим аввалида Давлатимиз раҳбарини Қозоғистоннинг ушбу олий мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги Қозоғистон Республикаси Президентининг фармони топширилди. Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Токаев мукофотни топширар экан, Тожикистон ва Қозоғистон ўртасидаги муваффақиятли ривожланиб бораётган дўстона муносабатлар ва манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришда давлат раҳбарининг муносиб ҳиссаси ва хизматларини алоҳида таъкидлади.
Юртбошимиз Эмомали Раҳмон, ўз навбатида, Қозоғистон Республикаси Президентининг ушбу улуғ ташаббуси учун миннатдорлик билдириб, буни биринчи навбатда бутун Тожикистон халқига тегишли, деб ҳисоблади.
Давлат раҳбари ўз нутқининг давомида томонларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан икки мамлакатнинг давлатлараро муносабатлари бундан буён ҳам ўзаро англашув, ҳурмат, ишонч ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш руҳида чуқурлашиб, кенгайиб боришига ишонч билдирди.