Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Тожикистонга келди

Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Тожикистон Республикасига келди.
Душанбе халқаро аэропортида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода ва бошқа расмий шахслар кутиб олдилар.
Ушбу ташриф доирасида Тожикистон ва Туркманистон ўртасида олий даражадаги давлат учрашувлари ва музокаралар ўтказиши режалаштирилган, икки томонлама ҳамкорликнинг кенг доираси муҳокама қилинади.
Шунингдек, сафар дастурига кўра, олий даражадаги учрашув ва музокаралардан сўнг Тожикистон ва Туркманистон ўртасида ҳамкорликка оид бир қанча янги ҳужжатлар имзоланади.