Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи

16 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасида “Хитой – Марказий Осиё” давлат раҳбарлари саммитида иштирок этдиш учун жӯнаб кетти.
Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмонни Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий Мажлиси раиси, Тожикистон Республикаси Бош вазири, Ижроия ҳокимияти раҳбари кузатиб қўйди.
Ушбу ташрифда Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга ташқи ишлар вазири, Тожикистон Республикаси Президентининг ташқи алоқалар ва иқтисодий масалалар бўйича ёрдамчилари, иқтисодий ривожланиш ва савдо, транспорт, саноат вазирлари ҳамроҳлик қилади.