Маҳмадтоир Зокирзоданинг Озарбайжон Республикаси Миллий Ассамблеясининг навбатдан ташқари сессиясидаги иштироки

2023-йил 16-май куни Озарбайжон халқи умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган йиғилишда Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Вакиллар палатаси Спикери Маҳмадтоир Зокирзода раислигидаги парламент делегацияси иштирок этди ва Бакуда бўлиб ўтган Озарбайжон Республикаси Миллий Ассамблеясининг навбатдан ташқари сессиясида сўзга чиқди. Бу ҳақда “Овози тожик ” радиосига Намоёндалар Мажлиси матбуот котиби маълум қилди.
Намоёндалар Мажлиси спикери Озарбайжон Республикаси парламенти спикери Соҳиба Ғафоровага ушбу тадбирда иштирок этиш таклифи учун миннатдорлик билдириб, Тожикистон Озарбайжон билан дўстона муносабатлар ва тарихий ҳамкорликни юксак қадрлашини таъкидлади.
Маҳмадтоир Зокирзода Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Тожикистонга давлат ташрифи ва унинг якунлари икки давлат муносабатларининг замонавий йилномасида янги саҳифа очганини эслатди.
Давлатлараро муносабатлар бундан буён ҳам икки давлат халқлари фаровонлиги йўлида ривожланиб, мустаҳкамланиб боришига ишонч билдирилди.