Йўл қурувчилар Рушон ноҳиясидаги Қалайхумб-Ванж-кириш йўлининг энг қийин жойларини текислаб, лойиҳанинг 4-5 участкалари ҳудудига киришди

Республика транспорт вазири Бадахшонга амалий ташрифи чоғида “Душанбе – Қулма” халқаро автомобил йўлининг “Калайхумб – Ванж – Рушон ноҳиясига кириш қисми” участкасини реконструкция қилиш ишлари билан танишди.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси, Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг фармойишлари билан 2022-йил сентябрдан бошлаб “Душанбе-Кулма” халқаро автомобил йўлининг ушбу қисмида реконструкция ва модернизация ишлари амалга оширилмоқда. Йӯл қурувчилар ушбу йўналишнинг энг қийин жойларини текислаб, лойиҳанинг 4-5-участкалари ҳудудига киришди.
“Дарвоз-Ванж-Рошон кириши” қисми “Душанбе – Қулма” халқаро автомобил йўлининг энг хавфли участкаларидан бири ҳисобланиб, йўловчи ва юк ташувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари ва йўловчилари бу йўналишда катта қийинчиликлар билан ҳаракатланади. Охирги бир неча ой давомида об-ҳавонинг совуқ бўлишига ва тўхтовсиз ёмғир ёғишига қарамай, йўл қурувчилар хавфли участкаларда ишларни давом эттирмоқда. Ушбу участканинг узунлиги 107 километрни ташкил этади.