Ташқи ишлар вазири АҚШ элчиси билан учрашди

2023-йилнинг 1-июн куни Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Америка Қўшма Штатларининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчисини қабул қилди. Бу ҳақда “ Овози тоҷик” радиосига Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва кенгайтириш истиқболлари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.