Қоҳир Расулзода Михаил Мишустин билан учрашди

8 июн куни Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари – Бош вазирлар кенгаши мажлиси доирасида Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин билан учрашди.
Учрашувда иқтисодиёт ва савдо, сармоя, саноат, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий маданият соҳаларидаги ҳукуматлараро ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар Тожикистон ва Россия ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлаб, икки давлат минтақалари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.