Содиқ Имоми ва Элиса Фернандес Саенс гендер тенглиги, аёллар ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Куни кеча Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Содиқ Эмоми Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш бўйича “БМТ-Аёллар” ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори ўринбосари Элиза Фернандес Саенс хонимни қабул қилди. Бу ҳақда “Овози тожик ” радиосига мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Учрашувда Тожикистон ва “БМТ-Аёллар” ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш, шунингдек, ушбу ташкилотнинг Тожикистондаги лойиҳаларини амалга ошириш, гендер тенглиги ва аёллар ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш билан боғлиқ мавзулар муҳокама қилинди.
Томонлар “БМТ-Аёллар” ташкилотининг Тожикистондаги фаолиятини янада кучайтиришга тайёр эканликларини билдирдилар.