Тожикистон элчисининг Беларус президенти билан учрашуви

Куни кеча Тожикистоннинг Беларусдаги элчиси Бахтовар Сафарзода Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенкога ишонч ёрлиқларини топширди.
Маросимда Тожикистон элчиси Беларус раҳбарига Тинчлик ва миллий бирдамлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг саломи ва табригини етказди.
Беларус президенти Душанбе ва Минскни ҳеч қачон узилмаган мустаҳкам дўстлик ва биродарлик ришталари боғлаб туришини таъкидлади.
Бунда Тожикистон ва Беларус ўртасидаги шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлида катта ишларни амалга оширган Тожикистон шарафли Президенти Эмомали Раҳмон билан узоқ йиллик дўстона муносабатлари ҳам ҳисса қўшишини таъкидлади.
Беларус раҳбари Тожикистон элчисига дипломатик миссиясини муваффақиятли якунлаш ва самарали фаолият тилади.