Душанбеда Тожикистон ва Корея сармоявий форуми бўлиб ўтади

19 июн куни Душанбеда Тожикистон ва Корея сармоявий форуми бўлиб ўтади. Шу мақсадда Душанбега ушбу мамлакатнинг 30 нафар ишбилармон ва инвесторларидан иборат делегация келмоқда.
Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад кореялик инвестор ва ишбилармонларни Тожикистон иқтисодиётига жалб этиш, турли сармоявий ва иқтисодий соҳаларда ҳамкорлик қилишдан иборат.
Ушбу Форум доирасида икки томонлама бизнес-то-бизнес (Б2Б) учрашуви бўлиб ўтади, шунингдек, Тожикистон ва Кореянинг сармоявий ва ишбилармон доиралари ўртасида ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланади.
Форум доирасида кореялик ишбилармонлар ва инвесторлардан иборат делегация Тожикистондаги сармоявий муҳит билан яқиндан танишиш мақсадида мамлакатимизнинг саноат ҳудудлари ва амалга оширилаётган бошқа лойиҳалар, тарихий ва маданий обидаларга ташриф буюради.