Душанбеда музқаймоқ, желе, мева шарбати ва чанқоқбости сув фестивали бўлиб ўтади
Душанбеда музқаймоқ, желе, мева шарбати ва чанқоқбости сув фестивали бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Душанбе шаҳар раисининг 2023-йил 24-июндаги қарори тасдиқланган.
Пойтахтимизда ушбу фестивалга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича комиссия, бюджет ва тадбирлар режаси тасдиқланди.
Ушбу фестивални ўтказиш учун Душанбе шаҳар молия бўлими раҳбари Душанбе шаҳар раисининг захира жамғармасидан маблағ ажратади.
Эслатиб ўтамиз, “Тожикистон Республикасида 2023-йил учун фестиваллар, томошалар, байрамлар, анъаналар ва халқ ҳунармандчилиги танловлари ҳамда байрам ва юбилейларни ўтказиш жадвали”га асосан июл ойининг биринчи шанба куни Тожикистонда Музқаймоқ фестивали, мева шарбати ва чанқоқбости сувлар, шунингдек, қандолатчилик танлови ҳал қилинади.