Тожикистон ва Европа Иттифоқи сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда фикр алмашди

26-июн куни Люксембургда Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддиннинг Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жосеп Боррел билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар икки томонлама муносабатларнинг долзарб кун тартибини муҳокама қилдилар ҳамда Тожикистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш йўллари юзасидан фикр алмашдилар.
Шунингдек, минтақавий хавфсизлик, Афғонистондаги вазият, терроризм ва экстремизм таҳдиди ва томонларни қизиқтирган бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 26 июн куни Люксембург шаҳрида Тожикистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик кенгашининг ўнинчи мажлиси бўлиб ўтди.