Раҳмонзода Абдулло Қурбоналининг Осиё Олимпия Кенгашининг 42-Бош Ассамблеясидаги иштироки

Бангкокда бўлиб ўтган Осиё Олимпия кенгашининг ҳисобот-сайлов йиғилишида Тожикистон Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти Раҳмонзода Абдулло Қурбонали, Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти Дилшод Назаров ва Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Абдуллозода Муҳаммадшо иштирок этди. Бу ҳақда “ Овози тожик” радиосига Тожикистон Республикаси ҳукумати ҳузуридаги ёшлар ва спорт қўмитаси маълумотига таяниб хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, 8 июл куни ушбу шаҳарда Осиё Олимпия кенгашининг 42-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтган ва унда янги президент сайланган эди.
Бу сайловда Шайх Талал 44 овоздан 24 та овоз олиб, президент унвонини олди.