Миллат пешвоси Эмомали Раҳмон ишчи учрашув ўтказди

14 июл куни Миллат саройида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, муҳтарам Эмомали Раҳмон Олий Мажлиси Миллий Мажлиси Раиси Душанбе шаҳри раиси, муҳтарам Рустами Эмомали, мамлакат Бош вазири, муҳтарам Қоҳир Расулзода, мамлакат ҳукумати аъзолари, Президент маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Тожикистон Республикаси Президентининг иқтисод масалалари бўйича ёрдамчиси ҳамда бир қатор давлат идора ва муассасалари раҳбарлари билан амалий маслаҳатлашув ўтказилди.
Маслаҳатлашувда макроиқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш, давлат бюджетини шакллантириш жараёни ва нақд пулсиз ҳисоб-китобларни кенгайтириш чора-тадбирлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Хусусан, маҳаллий маҳсулотни шакллантириш имкониятларини кенгайтириш, иқтисодиётнинг реал секторлари ва хизматларни ривожлантириш, мамлакатимиз саноат корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш, инвестиция лойиҳаларини кўпайтириш, қонунчиликни такомиллаштиришга доир масалалар муҳокама қилинди.
Муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакат ҳукумати, Тожикистон Республикаси Президентининг Ижроия аппарати, ҳукумат вазирлик ва идоралари ҳамда Душанбе шаҳри ижроия органларига мамлакатнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини таъминлаш муносабати билан Давлат бюджетини ўз вақтида ва сифатли ижро этиш, ишлаб чиқариш корхоналарини ривожлантириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, инвестицияларни, айниқса, тўғридан-тўғри капитални янада кўпроқ жалб этиш учун интернет тармоғининг юқори тезлиги ва нархининг арзонлигини таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Шунингдек, маслаҳатлашувда Тожикистон Республикаси Президентининг 2023-йил 22-июндаги 586-сонли “Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ўз вақтида бажарилиши таъкидланди.