Сирожиддин Муҳриддин Американинг Тожикистондаги элчиси билан учрашди

Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Америка Қўшма Штатларининг Тожикистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Мануел Микаллерни қабул қилди.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва кенгайтириш истиқболлари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.