Тожикистоннинг Дубайдаги консули Шайх Мактум билан учрашиб, суҳбатлашди

Тожикистон Республикасининг Дубай ва Шимолий Амирликлардаги Бош консули Диловар Баҳромзода Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар вазирлигининг Дубай шаҳридаги бошқармаси бошлиғи Шайх Мактум бин Бутти Оли Мактум билан учрашди ва консулликни тақдим этди.
Учрашувда томонлар икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар, иқтисодий, савдо, сармоявий, туризм, фан ва маданият соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш йўллари юзасидан фикр алмашдилар.