Тожикистон давлат тиббиёт университетида дунёнинг 23 давлатидан келган талабалар таҳсил олишади

2022-23 ўқув йилида Абуали ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университетида дунёнинг 23 давлатидан 1936 нафар хорижлик талаба таҳсил олади, деди мазкур университет ректори Маҳмадшоҳ Гулзода университет матбуот анжуманида. Бу ҳақда сессиядан “Овози тожик” радиоси мухбири Таҳмина Амонён хабар берди.
Ушбу университетни 2022-23-йилларда жами 2075 киши тамомлаган бўлиб, улардан 1639 нафари маҳаллий, 436 нафари эса 11 давлатдан келган чет эллик талабалардир.
Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университетида таълим уч тилда – давлат тили, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.