Зубайдзода Зубайдуллонинг Қувайт Давлати ташқи ишлар вазирининг ҳуқуқий ва Осиё бўйича ўринбосари билан учрашуви

Тожикистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги элчиси Зубайдзода Зубайдулло Қувайт Давлати ташқи ишлар вазирининг ҳуқуқий ва Осиё бўйича ўринбосарлари Ҳамад Рашид ал-Маррий ва Самиҳ Исо Жавҳар Ҳаёт билан учрашди.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва Қувайт ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳамда шартномавий-ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Самиҳ Исо Жавҳар Ҳаёт билан учрашувда томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашилди.