Тожикистон ва Швеция ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилди

Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Швеция Қироллиги ташқи ишлар вазири Тобиас Биллстрём билан унинг илтимосига биноан сўҳбат ўтказдилар.
Икки давлат ташқи сиёсат институтлари раҳбарлари халқаро ва минтақавий масалаларни кўриб чиқиш билан бирга, Тожикистон ва Швеция ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги даражаси ва истиқболлари, шунингдек, Европа Иттифоқи билан шериклик доирасидаги масалалар юзасидан фикр алмашдилар.