45 нафар чет эл фуқароларига илмий даражалар берилди

Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Фарҳод Салим Франция Республикасининг Тожикистон Республикасидаги янги тайинланган элчиси Элза Пинёлдан ишонч ёрлиқлари нусхасини қабул қилди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Суҳбат чоғида Тожикистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва кенгайтириш истиқболлари ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Франция элчисини ушбу лавозимга тайинлангани билан табриклаб, Тожикистондаги дипломатик миссиясини амалга оширишда муваффақиятлар тилади.