Сирожиддин Муҳриддин ва Девид Спрул Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
Куни кеча Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Канаданинг Афғонистон бўйича махсус вакили Девид Спрул билан учрашди.
Суҳбат чоғида Афғонистондаги мавжуд вазият, шунингдек, Тожикистоннинг чегарани мустаҳкамлаш, терроризм, экстремизм ва наркотик моддалар савдосига қарши курашиш бўйича қарорлари юзасидан фикр алмашилди.