ТОЖИКИСТОН-ЮНЕСКО: 30 ЙИЛЛИК САМАРАЛИ ҲАМКОРЛИК
11 август куни Тожикистон Миллий музейида Тожикистон Республикаси ва БМТнинг ЮНЕСКО тузилмаси билан ҳамкорликларининг 30 йиллигига баѓишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин ўз сўзида Тожикистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги ҳамкорлик тарихини эсга олиб, Тожикистон ва ЮНЕСКО ҳамкорликларини мустаҳкамланишида мамлакат олий раҳбариятининг ролини муҳим деб баҳолади. Тожик халқининг маданияти ва юксак цивилизациясини ифодаловчи бир қанча маданий, моддий ва номоддий меросларнинг жаҳон бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилиши ушбу ҳамкорликларнинг самараси эканлиги қайд этилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Олмаота шаҳридаги фан, таълим ва маданият бўйича минтақавий ваколатхонаси (ЮНЕСКО) директори жаноб Амир Пирич сўзга чиқиб, Тожикистоннинг, нафақат, Тожикистон, балки бутун минтақа маданиятини намойиш этишдаги ролини жуда самарали, деб баҳолади. Шу билан бирга, у ЮНЕСКО мамлакатда мавжуд бўлган барча маданий объектларни табиий офатлар хавф-хатарларидан ҳимоя қилиш ва сақлаб қолишга тайёрлигини билдирди.
Тадбирда Тожикистон Республикаси Президентининг ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқалар масалалари бўйича ёрдамчиси маслаҳатчиси Муҳиддин Панжшанбезода, Тожикистон Республикаси Маданият вазири Зулфия Давлатзода, Тожикистон Республикаси Фанлар миллий академияси президенти Фарҳод Раҳимий ва бошқа расмийлар иштирок этишди.
Сўзга чиққанлар тожик маданияти ва цивилизациясини жаҳон саҳнасида намойиш этишда ЮНЕСКО ролини юксак баҳолашди.
Конференциянинг очилиш маросимидан сўнг, мамлакатимиз санъат вакиллари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди.