3-мактабнинг қўшимча биноси фойдаланишга топширилди
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Рўдакий ноҳияси Сомониён шаҳарчасида 3-сонли умумий ўрта таълим муассасасининг қўшимча биносини фойдаланишга топширди.
Ушбу иншоот Президентимиз муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг таълим сиёсатини амалга ошириш асосида давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан бунёдкорлик қадамлари доирасида қурилиб, фойдаланишга топширилди.
3-сонли умумий ўрта таълим муассасасининг қўшимча биноси қурилиши 2021 йилда бошланган ва 2023 йилда якунланган. Муассасанинг қўшимча биноси ертўла ва 24 та синфдан иборат бўлиб, икки сменада 1240 ўринга мўлжалланган. Кутубхона ва тўлиқ жиҳозланган ўқув хоналари янги муассаса имкониятларини оширади.
Таълим муассасаси уч қаватдан иборат бўлиб, муассасада 76 нафар ўқитувчи фаолият юритаётгани хабар қилинди.
Рўдакий ноҳиясидаги 3-сонли таълим муассасаси ўқувчиларининг умумий сони 2450 кишини ташкил қилади.
Иншоот «Бодома» МЧЖ томонидан давлат ҳокимияти Рўдакий ноҳияси ижроия органини молиялаштириш билан яратилган.