Миллат пешвоси Ўзбекистон Республикасига сафар қилди

9 ноябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарларининг учрашувида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикасига сафар қилди.
Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси раиси, Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси Раиси, Тожикистон Республикаси Бош вазири, Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати раҳбарининг биринчи ўринбосари ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйишди.
Ушбу сафарда Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонга Иқтисодий тараққиёт ва савдо, Транспорт вазирлари, Сармоялар ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети раиси, Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва бошқа расмий шахслар ҳамроҳлик қилмоқда.