Тожикистон ва Ўзбекистон Президентлари учрашди

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев билан учрашди.
Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, саноат, энергетика, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг келгуси йилда кутилаётган Тожикистон Республикасига давлат ташрифи икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга самарали ҳисса қўшиши, Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни иттифоқчилар даражасига олиб чиқиши таъкидланди.
Томонлар ушбу сафар доирасида савдо-иқтисодий ва сармоявий форум, олимлар, ёшлар форуми, етакчи аёллар учрашуви, дўстлик оқшоми, маҳсулот турларини биргаликда намойиш этиш ва спорт тадбирларни ўтказишга келишиб олди.
Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари ўзларини қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам самарали мулоқот қилдилар.