Вазирлар учрашуви

Париж шаҳрида навбатдаги Париж тинчлик саммити доирасида Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин Франция Республикаси Европа ва Ташқи ишлар вазири Катрин Колонна хоним, Италия Республикаси Ташқи ишлар ва халқаро алоқалар вазири Антонио Таяни билан учрашди.
Суҳбат чоғида томонларни қизиқтирган соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.