Тожикистон делегацияси Боку форумида иштирок этди

15-16 ноябр кунлари Озарбайжоннинг Боку шаҳрида барқарор ривожланиш бўйича Боку форуми бўлиб ўтди. Унда Тожикистон Республикаси иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Ашурбой Солеҳзода барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш йўллари, Тожикистон Республикасида «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш, хорижий инвестицияларни, айниқса, «яшил»инвестицияларни жалб етиш стратегиясини тақдим этди.
Республика иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигидан хабар беришларига кўра, форумда Тинчлик ва Миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти ҳурматли Эмомали Раҳмоннинг кўрсатмаларини бажариш мақсадида, Тожикистон Республикасида мамлакатни стратегик режалаштириш асослари мустаҳкамланади, ушбу йўналишда стратегик ҳужжатлар ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.
Тожикистон «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш йўналишини танлагани ва бу борада катта салоҳиятга эга экани таъкидланди. Шу муносабат билан яшил иқтисодиётни ривожлантириш стратегиясини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш ва инвестицияларни жалб қилиш учун халқаро ва минтақавий ташкилот таклиф қилинди.
Шу билан бирга, форум доирасида давлат ва хусусий сектор вакиллари билан бир неча қисқа учрашув ва суҳбатлар бўлиб ўтди. Хусусан, Озарбайжон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари Соҳиб Маммадов билан икки томонлама ҳужжатлар ижроси ҳамда савдо, транспорт, нефтни қайта ишлаш, инвестиция ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш йўллари юзасидан суҳбат ўтказилди.