Умед Бобозода БМТнинг доимий координатори билан учрашув ўтказди
Тожикистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Умед Бобозода Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг доимий координатори Рамасвами Парвати хоним билан учрашув ўтказди, унда томонлар ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Учрашувнинг мақсади инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликнинг кейинги имкониятларини муҳокама қилиш ва ривожланиш истиқболларини илгари суриш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли орган ва Бирлашган Миллатлар ташкилотининг тегишли органлари ўртасидаги яқин йиллардаги ҳамкорликни мувофиқлаштиришдан иборат эди.
Учрашув давомида қонун устуворлиги, ҳамкорликнинг кейинги имкониятлари ва Тожикистон Республикасида инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли органнинг Бирлашган Миллатлар ташкилотининг миллий ҳуқуқ институтларини аккредитация ќиладиган «А» маќомидаги органга кириш жараёнида фаолиятини кенгайтиришга кўмаклашиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.