Намояндалар мажлиси бешинчи сессияси
Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар Мажлиси олтинчи чақириқ бешинчи сессияси Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси раиси раислигида бўлиб ўтди.
Сессияда Тожикистон Республикаси ва Саудия тараққиёт жамғармаси ўртасида «бир қатор умумтаълим мактабларини қуриш ва жиҳозлаш, 5-босқич» лойиҳаси бўйича кредит шартномаси, Тожикистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Қатар давлати Мудофаа вазирлиги ўртасида мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим, шунингдек, Тожикистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида халқаро ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим, Евроосиё гуруҳининг жиноятчиликдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги битимига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги протокол, шунингдек жиноятчиликдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳининг бюджетини шакллантириш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги Низом кўриб чиқилди.
Тожикистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида халқаро ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим 2023 йил 19 июнда Москвада имзолангани ва Тожикистон Республикаси ҳукумати томонидан тасдиқлаш учун тақдим этилгани таъкидланди.
Сессия якунида депутатлар ушбу келишувларни ратификация қилдилар ва муҳокама қилинаётган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилдилар.