Молия вазирлигида йиғилиш
«Давлат қимматли қоғозлар бозори ва тегишли инфратузилмани яратиш бозор иқтисодиётига ўтишнинг асосий шартларидан бири бўлиб, мамлакатда қимматли қоғозлар бозорининг етакчи ва асосий омилларидан бири бу давлат қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришдир. Бу ҳақда Тожикистон Миллий банки раиси Ҳоким Холиқзода Тожикистон Республикаси Молия вазирлиги ташаббуси билан Душанбеда бўлиб ўтган эркин бозорда давлат қимматли қоғозларини биринчи марта чиқариш маросимида айтди.
Тожикистон Миллий банки раиси қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозори ва фонд биржаларини ривожлантириш масалалари мамлакат иқтисодиётининг молия секторининг муҳим элементларидан бири бўлиб, ички ва ташқи капитални жалб қилишга, қимматли қоғозлардан кредит олиш учун гаров сифатида фойдаланишга ёрдам беришини қўшимча қилди.
«Ушбу жараён молия тизимини янада юқори даражага олиб чиқади, узоқ муддатли истиқболда давлат қарзининг барқарорлигини таъминлайди ва пул-кредит ва молия сиёсатини самарали амалга ошириш, шунингдек, мамлакат молия секторини шакллантириш учун қулай шарт-шароитларни яратади», деди Ҳоким Холиқзода.