Қозоғистон бўйлаб ягона соат минтақаси (UTC+5) амал қилади
2024 йил 1 мартдан бошлаб бутун Қозоғистон бўйлаб ягона соат минтақаси (UTC+5) амал қилади. Тегишли ўзгартиришлар «Қозоғистон Республикаси ҳудудида вақтни ҳисоблаш тартиби тўғрисида»ги ҳукумат қарорига киритилди.
Остона, Олмаота, Чимкент, Ақмўла, Жамбил, Қарағанда, Қўстаной, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Туркистон, Шарқий Қозоғистон, Абай, Жетису, Улитов вилоятларида 29 февралдан 1 мартга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан 00:00 да соат миллари 1 соат орқага сурилади.
Ҳозир Қозоғистонда иккита вақт зонаси қўлланилмоқда: UTC+5 ва UTC+6. Мамлакат ҳудудининг катта қисми (ғарбий вилоятлар бундан мустасно) UTC+6 зонасида жойлашган.
Қозоғистонлик олимлар ва экспертлар табиий вақтга яқинроқ бўлиш учун ягона вақт минтақасини ташкил этишни таклиф қилишди. Мутахассисларнинг фикрича, бу турли ҳудудлар аҳолиси ўртасидаги вақтинчалик тўсиқларни бартараф этиш, транспорт ва бошқа коммуникациялар фаолиятини мувофиқлаштиришни яхшилаш, бизнес юритиш ҳамда давлат органлари ва фавқулодда вазиятлар хизматларининг ўзаро ҳамкорлигига фойдали таъсир кўрсатади.