ҲОЖИЛИК УНВОН ЭМАС
2023 йили Тожикистон Республикасидан қарийб 13 минг киши Умра зиёратига борган. Шунинг баробарида “Тожикистон Республикасида анъана ва тӯй-маросимларни тартибга солиш тӯғрисида”ги Тожикистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси риоя қилмаслик, яъни ҳожи чақирар, ҳожиоши ва ҳожи зиёрат маъракаларини ӯтказиш бӯйича 63та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Дин, анъана ва тӯй-маросимларни тартибга солиш қӯмитаси раиси Сулаймон Давлатзода маълумот бериб, бу йӯналишда ҳуқуқбузарликлар кӯпаяётганидан ташвиш билдирди.
Қӯмита раисининг айтишича, ҳожи чақирар ёки ҳожиоши маъракаси диний заруратга эга эмас, бироқ бугунги кунда тушунмаслик сабабли ҳожилар орасида ӯзини кӯрсатиш ҳолати кӯзга ташланмоқда. “Фарз ёки умра ҳажи ҳар бир мусулмон ӯзи учун бажарадиган фарзлардандир. Халқимиз гоҳида “ҳожи” номини махсус унвон ӯлароқ қабул қилиб, ундан фойдаланади. Бу тушунмасликдан келиб чиқади. Ҳар бир ибодатнинг табиати шундайки, у ошкора ва зоҳирий бӯлмаслиги керак. Халқимиз бу маросимни қаердан олгани номаълум. Улар шу йӯл билан бу амалнинг савобини камайтирадилар. Ҳар қандай ибодат агар яширинча бӯлса, савоби кӯпроқдир”, Сулаймон Давлатзода.
Бу моддага риоя қилинмаслик омили қонун моҳиятини тушунмаслик, шаҳарча ва қишлоқ жамоатларининг анъана ва тӯй-маросимларни тартибга солиш доимий комиссиялари фаолияти яхши йӯлга қӯйилмаганига боғлиқ эканлиги таъкидланди.
Республика шаҳар ва ноҳияларида анъана ва тӯй-маросимларни тартибга солиш бӯйича 501та доимий комиссия амал қилади. Сӯнгги бир ой давомида ӯтказилган текширув чоғида Анъана ва тӯй-маросимларни тартибга солиш бошқармаси ходимлари томонидан 12-моддага риоя қилинмаслик йӯналишида 30та қонунбузарлик ҳолати аниқланган.