Элчи билан Молия университетида учрашув

Тожикистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчиси Давлатшоҳ Гулмаҳмадзода Россия Федерацияси ҳукумати ҳузуридаги Молия университети проректори Дмитрий Семенов билан учрашди.
Учрашув давомида молия, ахборот технологиялари ва бошқа соҳаларда мутахассислар тайёрлаш бўйича узоқ муддатли ҳамкорликнинг ижобий тажрибаси юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда тожикистонлик талабаларнинг илмий-маърифий фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
Шуниси эътиборга лойиқки, ушбу университетда таҳсил олаётган бошқа чет эллик талабалар орасида тожикистонлик талабалар сони кўпчиликни ташкил этади, ҳозирда уларнинг сони 220 дан ортиқ.