Миллат пешвоси Россиянинг Қозон шаҳрига жўнаб кетди
21 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон амалий ташрифни амалга ошириш учун Россия Федерациясининг Қозон шаҳрига жўнаб кетди.
Душанбе халқаро аэропортида Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Миллий мажлиси раиси, Тожикистон Республикаси Бош вазири, Тожикистон Республикаси Президенти Ижроия аппарати раҳбари ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйишди.
Ушбу сафарда Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонга Тожикистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ташқи ишлар вазири, Тожикистон Республикаси Президентининг ташқи алоқалар, ижтимоий ривожланиш ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчилари, саноат ва янги технологиялар, қишлоқ хўжалиги вазирлари, Сармоялар ва давлат мол-мулкини бошқариш давлат комитети, Инновациялар ва рақамли технологиялар агентлиги директори, Ёшлар билан ишлаш ва спорт комитети раиси ва бошқа расмий шахслар ҳамроҳлик қилишади.