Тожикистон Республикаси Президентининг Озарбайжон Республикасига давлат ташрифига тайёргарлик

Минск шаҳрида Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамов билан учрашди.
Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2024-йил май ойининг учинчи ўн кунлигига режалаштирилган Озарбайжон Республикасига давлат ташрифига тайёргарлик ишларини батафсил муҳокама қилдилар.
Вазирлар жорий йил май ойининг иккинчи ўн кунлигида Тожикистон маданияти кунлари ва Озарбайжонда тожик киноси кунларини ташкил етиш, шунингдек, икки мамлакат тадбиркорларининг саммити юзасидан фикр алмашдилар.
Минтақавий ва халқаро ҳамкорликка оид қатор масалалар ҳам муҳокама қилинди.