Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумат делегацияларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Эришилган келишув асосида 7-13 апрел кунлари Тожикистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ҳукумат делегацияларининг Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича топографик ишчи гуруҳлари ва ҳуқуқий масалалар бўйича ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.
Ушбу учрашув доирасида топографик ишчи гуруҳлар Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегарасининг қолган ҳудудларида қўшма дала тадқиқотларини ўтказдилар.
Томонлар Қирғизистон Республикаси ҳудудида бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишда қолган ҳудудларнинг тавсифи устида ишлашни давом эттирадилар.
Учрашув дўстлик ва ўзаро англашув муҳитида ўтди.