МИЛЛАТ ПЕШВОСИ ЭМОМАЛИ РАҲМОННИНГ СУҒД ВИЛОЯТИГА ИШ САФАРИ БОШЛАНДИ

9 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иш сафари билан Суғд вилоятига ташриф буюрди.
Хужанд халқаро аэропортида Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонни Суғд вилояти Раиси Ражаббой Аҳмадзода ва бошқа масъуллар кутиб олдилар.
Давлат Сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон иш сафари жараёнида Суғд вилоятининг бир нечта шаҳар ва ноҳияларида турли янги иншоотларнинг очилиш маросимида иштирок этиб, қишлоқ хӯжалиги ишларининг бориши, ердан унумли фойдаланиш, озиқ-овқат маҳсулотини ишлаб чиқариш, ички бозорни маҳаллий маҳсулот билан таъминлаш билан танишади ҳамда вилоят аҳолиси ва деҳқонлари билан мулоқотлар ӯтказади.