10 АВГУСТ КУНИ ӮЗБЕКИСТОН ВА ТОЖИКИСТОН ӮРТАСИДАГИ ҚӮШМА МАШҒУЛОТЛАРНИНГ ЁПИЛИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ӮТДИ

10 август куни Тожикистон Республикаси Мудофаа вазири Шерали Мирзо 3 август куни Термиз шаҳрида бошланган Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги “Иттиҳод-2022” қўшма машғулотларининг ёпилиш маросимида иштирок этади.
Тожикистон мудофаа вазири Шерали Мирзо Ўзбекистон Республикасида 9-10 август кунлари бӯлди.
“Самарқанд овози” сайти хабарига кўра, Термиз гарнизони ҳарбий қисмида тожик ва ўзбек зобитлари қўшма машғулотлар ўтказган. Тожик ва ўзбек жангчилари яқин масофадан жанг қилиш, ярадорларни эвакуация қилиш, тахмин қилинган душман ҳужумини қайтариш каби амалий машғулотларда қатнашдилар.
Шунингдек, Тожикистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзо ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон олий ўқув юртларида тожикистонлик ҳарбий кадрларни тайёрлаш бўйича келишув имзоладилар.
Суҳбат чоғида бугунги кунда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик масалалари нафақат сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда, балки мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳам юксак босқичга кўтарилгани таъкидланди.