“ИСТИҚЛОЛ” МАДАНИЯТ-ИСТИРОҲАТ БОҒИНИНГ ОЧИЛИШИ

11 август куни Конибодом шаҳрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси-Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон янгитдан қурилган “Истиқлол” маданият-истироҳат боғини фойдаланишга топширди.
Конибодом шаҳри марказидаги “Истиқлол” маданият-истироҳат боғи салкам 5 гектар майдонни эгаллаган бӯлиб, Суғд вилояти давлат ҳокимияти ижроия органининг маблағ ӯтказиши билан миллий шаҳарсозлик унсурлари ва юксак меъморчилик санъатига риоя қилган ҳолда замонавий кӯринишда қурилган.
Маданият-истироҳат боғидаги қурилиш ишлари 2021 йилнинг март ойида бошланиб, белгиланган вақтда ва юқори сифатда охирига етказилди. Қурилиш ишлари чоғида 50 нафардан ортиқ маҳаллий аҳоли вақтинчалик иш жойи билан таъминланди.
Янги боғ ҳудудига манзарали ва мавсумий гулу буталар, манзарали дарахтлар, доимий ва мавсумий гуллар ӯтқазилган.
Маданият боғини кӯркам қилиш мақсадида, унинг кириш қисмига ва йӯлакларига сопол плиткалар терилган. Асосий режага кӯра, боғ ҳудудида фаввора ва бошқа кӯнгилочар ускуналар барпо этилган. Бундан кейин Конибодом шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари бу ерда истироҳат қиладилар.
Конибодом шаҳри марказидаги “Истиқлол” маданият-истироҳат боғи давлат олий раҳбарияти ва Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг маданиятпарвар сиёсати доирасида давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан бунёд этилган.
Янги боғда замонавий ӯриндиқлар ва айвончалар ӯрнатилган. Яратилган бундай шароит ӯсмирлар ва ёшлар, умуман олганда, Конибодом шаҳри аҳолиси янги боғда ҳордиқ чиқаришларига имкон яратади.