Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Қуролли Кучлари Ҳужумчи десант бригадаси таъсис этилганининг 25 йиллигини нишонлаш маросимида иштирок этди

2 август куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Бош қўмондони армия генерали муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожик десантчилари кунининг 25 йиллигига бағишланган байрам тантаналарида иштирок этиш ва Ҳужумчи десант бригадаси шахсий таркибининг турмуш шароити билан танишиш мақсадида Хатлон вилояти Хуросон ноҳиясида жойлашган Фахробод ҳарбий полигонига ташриф буюрди.
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмонни Фахробод ҳарбий полигонида Тожикистон Республикаси Мудофаа вазири, генерал-полковник Шерали Мирзо кутиб олди.
Давлат Раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон дастлаб мазкур машқ майдони ҳудудида бир нечта замонавий оғир ҳарбий техника, замонавий қурол-аслаҳалар ва ушбу ҳарбий қисм шахсий таркибининг ёрдамчи бино ва иншоотлари билан танишди.
Оғир ҳарбий техникалар билан танишиш жараёнида ҳарбий қисмнинг офицер ва мутахассислари давлат Раҳбарига мамлакат Қуролли кучларида қўлланиладиган “Ураган” ҳарбий машиналарининг техник-тактик хусусиятлари, ўзиюрар артиллерия, махсус муҳандислик техникалари, мина қидирувчи турли асбоблар, миномёт ва турли диаметрли тўплар, “ТОС-1А”оғир ўқ отиш тизими, замонавий ҳарбий техника ва технологиялар билан жиҳозланган, жанг инқирози ва фавқулодда вазиятда уларни зудлик билан белгиланган мавзе ва минтақаларга етказиб, жанг амалиёти жараёнини бошқара оладиган махсус кўчма автомашиналар, шунингдек, турли юк машиналари ва транспорт воситалари, замонавий қурол-аслаҳалар, қўл гранаталари, ва кўздан ёш оқизувчи ва беҳуш қилувчи махсус воситалар ҳақида маълумот берилди.
Давлат Раҳбари муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳарбий аслаҳалар кўргазмаси билан танишув чоғида замонавий дунёнинг хавф-хатарлари билан боғлиқ ҳолда улардан самарали фойдаланиш ва махсус ҳарбий техникаларни жанговар шай ҳолатда тутиш, мутахассислар, офицер ва аскарларнинг доимий тажрибасини ошириш бўйича мамлакат Мудофаа вазирлиги ва бошқа куч тизимлари раҳбарияти ва қўмондонлигига аниқ топшириқлар берди.
Шу ернинг ўзида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Фахробод ҳарбий полигонининг бир бурчагида намуна сифатида ташкил қилинган нонвойхона ва дала ошхонасини кўздан кечирди.
Нонвойхонадан ташқари, шунингдек, дала ошхонаси ҳудудида аскарлар учун ҳаммом, шахсий таркибнинг кийим-бошлари, чойшабларини ювиш, дазмоллаш учун кир ювиш асбоблари билан жиҳозланган махсус ёрдамчи иншоотлар ташкил қилинган.
Шу ерда орқа кўринишни назорат қилувчи бошқарув нуқтасига эга бўлган махсус автомобил ҳам намойиш этилди.
Таъкидлаш жоизки, Фахробод ҳарбий машқ майдонида Ҳужумчи десант бригадасининг маълум миқдордаги бир қисми доимий тарзда жойлаштирилган. Машқ майдонидан ёш десантчиларни тайёрлаш учун ўқув маркази сифатида ҳам фойдаланилади.
2018 йилда Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганининг 25 йиллигини нишонлаш муносабати билан мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон кўмагида Фахробод ҳарбий машқ майдони ҳудудида янги ҳарбий таълим биноси фойдаланишга топширилган эди. Бино турли ёрдамчи иншоотлардан иборат бўлиб, 11 миллион сомонийдан зиёд маблағ эвазига қурилган ва ишга туширилган.
Ушбу икки қаватли бино 1260 квадрат метр майдонда қурилган бўлиб, 300 нафар шахсий таркиб учун мўлжалланган ва иншоот ичида барча замонавий таълим, хизмат ва маиший шароитлар яратилган.
Бинонинг биринчи ва иккинчи қаватлари махсус кабинетлар, иш ҳужралари, ётоқхона, ўқув синфхоналари, ўқотар қуролларни сақлаш хонаси, шахсий таркиб кийимларини қуритиш жойи, ҳаммом ва бошқа ёрдамчи нуқталардан иборат.
Шу билан бирга, ушбу бино ёнида бир қаватли, бир вақтнинг ўзида 200 нафарга мўлжалланган кенг ва барҳаво ошхона бунёд этилган. Ошхонанинг ички қисми овқат тайёрлаш, идишларни ювиш, маҳсулот сақлаш ва тайёрлаш, нон тақсимлаш учун махсус жойлар ва сув билан таъминлаш нуқтаси билан жиҳозланган.
Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмон бир қатор замонавий оғир техника намуналари, замонавий жанговар қурол-аслаҳалар ва шахсий таркибнинг бир қанча ёрдамчи бино ва иншоотлари билан танишгандан сўнг махсус тактик ўқув машғулотлари ва ҳарбий ўтиш учун мўлжалланган тадбир марказига ташриф буюрди.
Тожикистон Республикаси Қуролли кучларининг Олий Бош қўмондони муҳтарам Эмомали Раҳмонга махсус тактик ўқув машғулотларига масъул шахс – Ҳужумчи десант бригадаси командири, полковник Абдулмўмин Асозода бир қатор аксилтеррор амалиётларни ташкил этиш ва амалга оширишга доир ҳисобот берди.